Жаҳон | 21:47 / 05.02.2016
12477
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда сиам эгизаклари туғилди

Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида яшовчи 20 ёшли аёл бир жигар, икки юрак, икки ўпка, тўрт қўл ва тўрт оёққа эга сиам эгизак қизчаларни дунёга келтирди. Бир-бирига чатишиб туғилган чақалоқлар 34 ҳафта ичида бир-биридан ажратилиши керак, акс ҳолда уларнинг яшаб кетиши имконияти кун сайин камайиб бораверади.

Сиам эгизаклари бир ҳужайрали эгизаклар бўлиб, ҳомила вақтида бир-биридан тўлиқ ажралмай қолади ва умумий тана ёки ички аъзоларга эга бўлади.