Жаҳон | 11:36 / 05.02.2016
8452
1 дақиқада ўқилади
Парижда жуда камёб Ferrari ақлбовар қилмас нархда сотилмоқда
Ҳашаматли ретро автомобиллар ихлосмандлари қаттиқ ҳаяжонда турибдилар. Париждаги аукционда 1957 йилда ишлаб чиқарилган жуда камёб Ferrari пойга машинаси сотувга қўйилди.
Экспертлар бу машинанинг нархини 32 млн еврога баҳолашмоқда, чунки бундай машинадан дунёда бор-йўғи 4 тагина мавжуд. Бироқ аукционга қўйилган машина яна бой тарихга ҳам эга.
Бу Ferrari’ни 1957 йилда "Формула-1"нинг Гаванадаги Гран-при пойгасида таниқли британиялик пойгачи Стирлинг Мосс бошқарган. Бундан кейин машинани "Формула-1"нинг бошқа атоқли пойгачилари бошқарган.
Ҳозирда бу афсонавий автомобиль Ferrari автомобилларининг энг катта коллециясига эга бўлган француз Пьер Бардинога тегишли. Бу маркадаги энг қиммат машина икки йил аввал 28,5 млн еврога сотилганди.