Жаҳон | 09:06 / 05.02.2016
2308
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Ар-Риёд билан Сурияда қуруқликдаги операцияни ўтказишни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди

Пентагонда Саудия Арабистони Суриядаги қуруқликдаги операцияда иштирок этиш учун ўз қўшинларини юбориш таклифини билдирганидан хабардорлар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер Невададаги авиабазага ташрифи давомида айтиб ўтди.

Картер кейинги ҳафтада ушбу таклифни Ар-Риёд вакиллари билан Брюсселдаги учрашувда муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Картернинг таъкидлашича, Саудия Арабистони ҳукумати ИШИД террорчиларига қарши курашни кучайтиришга тайёрлигини намойиш қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш