Жамият | 16:20 / 05.02.2016
33746
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда қимматбаҳо тошларга бурканган Mercedes соҳибаси пулни бекор сафрлайдиган эркатой деб аталди
Қозоғистонлик Бибигул Жунусбекова ўзига тегишли Mercedes машинасига бош-оёқ Swarovski стразларини (қимматбаҳо тошли безаклар) ёпиштириб чиққани боис ижтимоий тармоқларда кескин танқидларга дучор бўлди. У ўз ғояларини ҳаётга татбиқ қилишга уринганини эътироф этишига қарамай, кўпгина фойдаланувчилар қизни пулни ҳавога совураётган эркатой деб ҳисоблади.
Blogpoint.kz нашрининг ёзишича, олмаоталик қиз ярим йил давомида кунига 12 соатдан ишлаб, ўз “дурдонаси”ни яратган.
Рассом-дизайнер Бибигуль ноутбук ва бошқа турдаги техника воситаларини безаш билан шуғулланиб келган.