Жаҳон | 07:29 / 05.02.2016
4860
1 дақиқада ўқилади

Россия Тожикистондаги ҳарбий базасидаги қўшини сонини қисқартирмоқчи

Россия Тожикистондаги 201-ҳарбий базасидаги қўшини сонини қисқартирмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги вакили маълум қилди. 

"Қўшин сони оз миқдорда қисқартирилади, бироқ уларнинг исталган вазиятларга тезлик билан жавоб бериш қобилияти ва ҳаракатчанлиги оширилади", деб айтди вакил телефон орқали суҳбатда.

Суҳбатдош аниқ рақамлар ва санани келтирмади.

Аввалроқ Россия Тожикистондаги ҳарбий базаси жанговор тайёргарлигини оширгани маълум қилинганди.