Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Бундеслигаси, 20-тур: "Байер"-"Бавария" учрашувида мюнхенликлар Бундеслигада октябрдан бери илк бор гол уриша олмади ва турнинг қолган натижалари
Германия Бундеслигасининг 20-турида "Байер" ва "Бавария" клублари 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд қилишди. Учрашув Леверкузенда "Бай-Арена" стадионида бўлиб ўтди. Мюнхенликлар Бундеслигада 2015 йилнинг октябридан бери илк бор рақиб дарвозасига гол уриша олмади. Бундай ҳолат охирги бор "Айнтрахт"га қарши учрашувда қайд қилинганди (0:0).
Учрашувнинг 1-бўлими имкониятларга унча бой бўлмаган, зерикарли тарзда ўтди, рақиб жамоалар бир хил ўйин намойиш қилишди. 2-бўлимда ўйин жонланиб, "Бавария" ташаббусни ўз қўлига олди, бироқ ҳисобни оча олмади. Мюнхенликлар учрашувни камчилик бўлиб якунлашди: 84-дақиқада Хаби Алонсо 2-сариқ карточкани олгандан кейин майдондан четлатилди.
Айни вақтда "Бавария" 53 очко билан 1-ўринни, "Байер" эса 32 очко билан 5-ўринни эгалламоқда.
Германия Бундеслигаси. 20-тур
Байер – Бавария – 0:0
Четлатиш: Алонсо, 84 (Бавария)
Турдан ўрин олган қолган учрашувлар қуйидагича якунланди:
Шальке-04 – Вольфсбург – 3:0
Голлар: Хунтелар, 24 (1:0); Гайс, 35 (2:0); Шёпф, 87 (3:0).
Герта – Боруссия Д – 0:0
Айнтрахт Ф – Штутгарт – 2:4
Голлар: Гентнер, 27 (0:1); Дидави, 45+1 (0:2); Майер, 52 (1:2); Нидермайер, 65 (1:3); Костич, 76 (1:4, пен); Хусти, 90 (2:4).
Четлатиш: Самбрано, 75 – Дидави, 67.
Ганновер-96 – Майнц – 0:1
Гол: Самперио, 24 (0:1).
Ингольштадт 04 – Аугсбург – 2:1
Голлар: Стафилидис, 14 (0:1); Матип, 59 (1:1); Хартманн, 85 (2:1, пен).