Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея ракета учириши билан боғлиқ фавқулодда йиғилишини бошлади
БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея баллистик ракета учириши билан боғлиқ равишда навбатдан ташқари фавқулодда йиғилишини бошлади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, учрашув Нью-Йоркда маҳаллий вақт билан соат 11.00да (Тошкент вақти билан 21:00) бошланган. Йиғилиш ёпиқ тартибда ўтмоқда.
Венесуэланинг БМТдаги доимий вакили Рафаэль Рамирес маслаҳатлашувлар давомида матбуот учун баёнот маъқулланишини маълум қилди. БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман Хавфсизлик кенгашининг матбуот-анжуманида ташкилот номидан иштирок этади.
Бу йиғилиш 2016 йилда Шимолий Корея билан боғлиқ тарзда ўтказилаётган иккинчи йиғилишдир. Аввалгиси Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказгани сабабли ўтказилганди.