Спорт | 23:42 / 07.02.2016
5298
1 дақиқада ўқилади

"Челси" Диего Коста голи эвазига "Манчестер Юнайтед"дан мағлубиятга учрашдан сақланиб қолди

Англия Премьер-лигасининг 25-турида Лондонда "Челси" ўз майдони "Стэмфорд Бриж"да "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди. Учрашув 1:1 дуранг ҳисоби билан якунланди.

Манкунианликлар ҳисобни 61-дақиқада очишди: Жесси Лингард лондонликлар дарвозасига аниқ зарба йўллади. "МЮ" 2012 йилдан бери биринчи марта "Челси"ни мағлуб этишига яқин турган эди, бироқ ғалабали ҳисобни ушлаб қололмади. Учрашув охирида Диего Коста Луи ван Гал жамоаси дарвозасига тўп киритди.

Учрашувдан кейин "Челси" 30 очко билан 13-ўринни, "МЮ" 41 очко билан 5-ўринни эгалламоқда.

Англия Премьер-лигаси. 25-тур
Челси – Манчестер Юнайтед – 1:1
Голлар: Лингард, 61 (0:1); Коста, 90+1 (1:1).