Жамият | 23:21 / 07.02.2016
14966
1 дақиқада ўқилади

Лондондаги кўприкда Жеки Чан иштирокидаги фильмни суратга олиш жараёнида автобус портлатилди

Актёрлар Жеки Чан ва Пирс Броснан иштирокидаги "Хорижлик" деб номланган янги фильмни суратга олиш жараёнида Лондоннинг Ламберт кўпригида автобус портлатилди. Бу ҳақда iTV маълум қилди.

Буюк Британия пойтахти денгиз полицияси бўлинмаси фильмни суратга олишда "махсус эффектлар қўлланаётганини" маълум қилди ва фуқароларни хавотирланмасликка чақирди.

Суратга олиш вақтида кўприк ёпиб қўйилди. Associated Press ахборот агентлиги маълумотларига кўра, портлатиш саҳналари баъзи лондонликларга 2005 йилда Лондонда содир этилган терактларни эслатиб юборган, ўшанда терактлар жамоат транспортида ҳам содир этилганди.