Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:02 / 07.02.2016
2963
1 дақиқада ўқилади
Мадридда икки нафар қўғирчоқ театри артисти “терроризмни кўкларга кўтаргани учун” ҳибсга олинди
Испания пойтахти Мадрид шаҳрида икки нафар қўғирчоқ театри артисти терроризмни васф этганликда айбланиб қўлга олинди, дея хабар бермоқда Associated Press.
Судда маълум қилинишича, қўғирчоқбозлар Альфонсо Ласаро де ла Фуэнте ва Рауль Гарсиа Перес қўғирчоқлар ижросида роҳибани чормихга илиб, полиция қаҳрамонларини ур-калтак қилган.
Бундан ташқари, спектакль доирасида баскларнинг ЭТА ташкилотини қўллаб-қувватлаган.
Маълумотларга кўра, 1995 йилдан буён Испанияда терроризмни оммавий қўллаб-қувватлаш жиноят ҳисобланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш