Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 07:38 / 07.02.2016
2786
1 дақиқада ўқилади
Массимилиано Аллегри: "Челси"? "Ювентус" билан шартномам бор ва келажагимни шу клуб билан боғламоқчиман
Туриннинг "Ювентус" футбол клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри унинг Лондоннинг "Челси" клубига бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни инкор этди.
"Менинг келажагимга келсак, ҳаммаси вақти-соати келиб маълум бўлади. Бугунда, яна такрорлайман, "Ювентус"да мени ҳаммаси қониқтиради.
Менда "Ювентус" билан амалдаги шартномам бор ҳамда келажагимни шу жамоа билан боғламоқчиман ва у билан қўйилган мақсадларга эришмоқчиман", деб айтди италиялик мутахассис.