Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёшлар Twitter`да Навоий ва Бобур таваллуд кунларини дунё трендига олиб чиқишмоқчи
Ўзбекистон олий ўқув юртларининг бир гуруҳ ёшлари 9 ва 14 февраль кунлари буюк бобокалонлари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд айёмлари муносабати билан виртуал акция ўтказишни режалаштирмоқда.
Акция шартларига кўра, 9 февраль куни соат 9:00дан бошлаб Twitter ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар #Navoiy575, 14 февраль соат 14:00дан бошлаб эса #BoburDay ҳештеги билан пост қилиши лозим бўлади.
Келинг биз бирлашайлик! #Navoiy575 9.02 соат 9:00да! pic.twitter.com/qTPoGleHki
— UzTwipeople (@uztwii) 7 февраля 2016
Facebook ва Instagram тармоғи фаоллари ҳам постларида ҳештегларни ишлатган ҳолда ушбу тадбирга ўз ҳиссаларини қўшиши мумкин.
09/02/16 kuni hammamiz birga!#Navoiy575 pic.twitter.com/vYhJ2xyc8t
— Bekhzade (@uzBeckoff) 7 февраля 2016
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Twitter фойдаланувчилари бунгача 3 марта – 2012 йили Ўзбекистон Мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида #uzb21, 2013 йили Мустақилликнинг 22 йиллиги арафасида #uzb22, 2015 йили эса ФИФА рефериси Равшан Эрматовга бағишланган #IrmatovBest ҳештегларини жаҳон тренди даражасига кўтарган эди.