Жамият | 19:53 / 08.02.2016
4278
1 дақиқада ўқилади
Берлинда телефон будкасини "рақс клуби"га айлантиришди
Германия пойтахти Берлин шаҳридаги эски телефон будкаси қайта жиҳозланиб, дунёдаги энг кичик рақс клубига айлантирилди.
Бу "митти клуб"га ташриф буюрган меҳмонлар маълум ҳақ эвазига маълум вақт унинг ичида бўлиб, исталган мусиқасига буюртма бериши ва рақсга тушиши мумкин.
Айни вақтда шаҳарда яна иккита шундай "рақс клублари" пайдо бўлгани айтилган.