Жаҳон | 11:46 / 08.02.2016
4444
1 дақиқада ўқилади

КХДР сунъий йўлдош ташувчи ракетанинг учирилиши ҳақидаги огоҳлантиришни бекор қилди

Шимолий Корея расмийлари 14 февраль кунигача мўлжалланган, бир қанча халқаро ташкилотларга юборилган, орбитага сунъий йўлдош олиб чиқадиган ташувчи ракетанинг учирилиши борасидаги огоҳлантиришни бекор қилди. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда.
Телеканал манбаларининг эътироф этишига қараганда, огоҳлантиришни бекор қилиш ҳақидаги маълумот 8 февраль куни келиб тушган.
Қўшни давлатларнинг эътирозига қарамай, КХДР 7 февраль куни “Кванмэнсон” номли ракетани фазога учирди. Шимолий Корея ядровий дастуридан таҳликада бўлган жаҳон ҳамжамияти буни баллистик ракетанинг синовдан ўтказилиши сифатида баҳолади.