Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:16 / 08.02.2016
4444
1 дақиқада ўқилади
Россияда пойтахт шаҳарларда теракт уюштиришни режалаштирган ИШИД аъзолари қўлга олинди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Москва, Санкт-Петербург ва Уралда терактлар ҳозирлаган ИШИД аъзолари қўлга олинди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги Федерал хавфсизлик хизмати расмийларига таянган ҳолда.
Жиноий гуруҳнинг 7 нафар аъзоси 7 февраль куни қўлга олинди. Тергов ва дастлабки суриштирув давомида уларнинг ёнидан терактларда қўлланилиши режалаштирилган ашёлар топилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш