Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:55 / 08.02.2016
4183
1 дақиқада ўқилади
WSJ: Туркиянинг Сурия курдлари билан келишмовчиликлари АҚШни ташвишга солмоқда
Туркиянинг Суриядаги курдлар билан кескин муносабатда эканлиги АҚШнинг САРда тинчлик ўрнатиш борасидаги режаларига тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ маъмуриятидаги манбаларига таянган ҳолда The Wall Street Journal газетаси хабар бермоқда.
Ўз навбатида, расмий Анқара АҚШнинг иттифоқчилари курдларга қурол-яроғ етказиб бераётганидан хавотирда. Анқара расмийлари курдлар ушбу қуролдан ИШИДга эмас, Туркияга қарши қўллашидан чўчимоқда.