Жаҳон | 17:19 / 09.02.2016
5047
1 дақиқада ўқилади

Анталья Россия ва Туркия муносабатларининг бузилишидан энг катта зарар кўрадиган курорт бўлади

Россия ва Туркия муносабатларидаги инқироз оқибатида энг катта зарар Анталья курорти ва унга ёндош вилоятларга келади. Бу ҳақда Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов айтиб ўтди.

“Анталья ва у билан қўшни вилоятлар муносабатларнинг бугунги аҳволидан энг катта зарар кўради, - деди у РИА Новости агентлигига берган интервьюсида. – Бир томондан, бу туризм маркази, бошқа томондан эса, ушбу минтақа Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи асосий ҳудуд эди. Бир Туркиядан бундай маҳсулотни тахминан 1 млрд долларлик харид қилардик, савдо ҳажми доимий равишда ўсиб бораётганди. Ҳозир Туркия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш чеклов остида”.