Жаҳон | 09:47 / 09.02.2016
1658
1 дақиқада ўқилади

Аргентинада 5 киши автобус ағдарилиб кетиши туфайли ҳалок бўлди

Аргентинанинг Энтре-Риос вилояти ҳудудидаги трассада йўловчи автобуси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси ағдарилиб кетиши туфайли 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ABC Color хабар берган.

Хабарда айтилишича, қурбонларнинг 3 нафари болалар. Бундан ташқари, ушбу йўл транспорт ҳодисаси 30 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган. Уларнинг баъзилари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бу автобус Парагвайдаги компанияга тегишли бўлган ва у Аргентина пойтахти Буэнос-Айресга йўл олганди.

Дастлабки маълумотларда айтилишича, автобус ёмғирли йўлда четдаги тўсиққа бориб урилган ва ағдарилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш