Жамият | 15:40 / 09.02.2016
4822
1 дақиқада ўқилади

Германияда поездлар тўқнашуви натижасида 8 киши ҳалок бўлиб, 150дан ортиқ киши жароҳатланди

9 февраль кунининг биринчи ярмида Германиянинг Бавария ери ҳудудида 2та йўловчи поезди тўқнашиб кетди.

Spiegel нашрининг Розенхайм шаҳри полициясига асосланиб, хабар қилишича бу тўқнашув натижасида ҳалок бўлганлар сони 8 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 150 нафардан ортиқ киши ҳодиса жабрланувчиларига айланишган. Тўқнашув вақтида бир нечта вагонлар издан чиқиб кетгани айтилмоқда.

Айни вақтда воқеа жойига тиббий вертолётлар ва тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш