Жамият | 11:26 / 09.02.2016
5673
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик полициячиларнинг ногиронлар учун мўлжалланган жойларга машина қўйиши муҳокамаларга сабаб бўлди

Қозоғистонда ногиронлар учун мўлжалланган авто турар жойларига полициячиларнинг машина қўйиш ҳолатлари қозоғистонлик интернет фойдаланувчиларининг норозиликларига сабаб бўлмоқда. Nur.kz нашри шу муносабат билан норозилик билдирган тармоқ фойдаланувчиларининг интернетга жойлаштирган суратларини жамлади.

Шу билан биргаликда, полициячиларнинг “алоҳида жойлар”га машина қўйишга ҳуқуқи борми-йўқлигини аниқлаш мақсадида тегишли соҳа мутахассислари фикри билан ҳам қизиқмоқда.

Мустақил автомобиль кенгаши раҳбари Эдуард Эдоковнинг таъкидлашича, полициячи фақатгина тезкор-қидирув тадбирлари вақтида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслиги мумкин. Қолган барча ҳолларда улар оддий ҳайдовчиларга намуна бўлишлари лозим.

“Сўнгги вақтларда полициячиларнинг ўзлари йўл ҳаракати ва машинани қўйиш қоидаларини бузиш ҳолатларининг кўп учраётгани ачинарли”, - дея муносабат билдирган Эдоков.

,