Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Техас ҳукумати суриялик қочқинларни жойлаштириш тақиқини жорий этишига йўл қўймади
Остин шаҳри суди Техас ҳукуматининг штат ҳудудида суриялик қочқинларни жойлаштиришни тақиқлаш борасидаги даъвосини рад қилди. Бу ҳақда округ судьяси Дэвид Гудби маълумот берди.
У ўз қарорини штат раҳбарияти қочқинлар маҳаллий аҳолига таҳдид солишини исботловчи далиллар келтирмагани билан изоҳлади. Шу билан бирга, у Париждаги терактлардан сўнг мавжуд хатарни инобатга олмаслик аҳмоқлик бўлишини тан олди.
“Республикачи штатлар орасида энг республикачиси бўлган Техас суддан ўзига оид бўлмаган сиёсий ботқоққа бурун суқишни сўраши жуда ғалати”, - киноя билан қўшимча қилди судья.