Жаҳон | 11:23 / 10.02.2016
5030
2 дақиқада ўқилади

Обама унга совға қилинган туморларни намойиш қилди ва улар ҳақида сўзлаб берди

АҚШ президенти Барак Обама CBS телеканалига берган интервьюсида унга турли одамлар томонидан совға қилинган ва у ҳар куни ўзи билан олиб юрадиган туморлар ҳақида сўзлаб берди.

Обама дастлаб унга совға қилинган Дева Мария Гваделупский тасвирини намойиш қилди. Обаманинг айтишича, унга бу туморни кекса лотин америкалик аёл совға қилган. Обама бу аёл ундан АҚШда миграция борасида қонун ислоҳотларини ўтказишни жуда илтимос қилганини айтди.

"Бу Рим папаси Францискнинг ибодат тасбеҳлари", деб Обама яни бир туморни кўрсатди ва телебошловчи қўлига у билан яқинроқ танишиб чиқиш учун берди.

Обама, шунингдек, Айовада бир байкердан олган покер учун "омадли" фишка, буддавий роҳибдан олган кичкина Будда ҳайкалчаси ва рок-қўшиқчи Брюс Спрингстиннинг гитара чалишда фойдаланадиган медиатори каби туморларни кўрсатди.

Обаманинг айтишича, у ўзи билан олиб юрадиган туморларни мунатазам алмаштириб туради.