Жаҳон | 13:16 / 10.02.2016
4406
1 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ: АҚШ Жанубий Кореяда ракетага қарши тизимларини жойлаштириши қуролланиш пойгасини келтириб чиқаради

Россия АҚШ ва Корея Республикаси ўртасида мамлакат ҳудудида Пентагоннинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа комплекслари жойлаштириш борасида музокараларни бошлаб юборгани ҳақидаги хабарлардан ташвишда. Бу ҳақдаги баёнот РФ ТИВнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Идора расмийларининг фикрича, бу қуролланиш пойгасини келтириб чиқариши мумкин.

“Минтақада АҚШ глобал РҚМ унсурларининг пайдо бўлиши Шимоли-Шарқий Осиёда қуролланиш пойгасини келтириб чиқариши мумкин, бу эса Корея ярим оролидаги ядровий муаммони янада чигаллаштиради”, - дейилади баёнотда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш