Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:55 / 10.02.2016
4227
1 дақиқада ўқилади
Шимолий Корея атрофидаги вазият Жануби-шарқий Осиё давлатлари уюшмаси саммитида муҳокама қилинади
Оқ уй АҚШ ва Хитой Корея яриморолида ядровий қуролсизлантириш лозимлиги ва Шимолий Корея билан ихтилофнинг зўрайишидан қочиш кераклигига рози бўлмоқдалар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, Шимолий Корея атрофидаги вазият 15-16 февраль кунлари Калифорнияда бўлиб ўтадиган Жануби-шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) саммитида муҳокама қилинади.
Аввалроқ Жанубий кореялик ҳарбийлар Шимолий Корея томонидан 7 февралда учирилган ракетанинг эҳтимолий бўлакларини топганлари маълум қилинганди.