Спорт | 09:13 / 10.02.2016
5873
1 дақиқада ўқилади

Хави ОЧЛга ўтиш ўйинидан кейинги пенальтилар сериясида хато қилиб, жамоаси мағлубиятига сабаб бўлди

9 февраль куни Осиё чемпионлар лигасига ўтиш ўйинида Қатарнинг "Ал-Садд" жамоаси БААнинг "Ал-Жазира" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугагач, (плей-оффнинг бу босқичи бир ўйиндан иборат - таҳририят) пенальтилар серияси бошланди.

БАА жамоаси футболчиси биринчи бўлиб 11 метрлик нуқтадан зарбани аниқ амалга оширди. Ундан кейин нуқтага яқинлашган Хави эса тўпни тўсин юқорисидан ўтказиб тепди. Якунда бу хато қатарликлар жамоаси учун қимматга тушди ва жамоа 4:5 ҳисобида мағлуб бўлиб, ОЧЛга чиқа олмади.