Жаҳон | 15:16 / 11.02.2016
5388
1 дақиқада ўқилади
Россиялик сиёсатчи Касьяновга тортлар билан ҳужум уюштирилди
YouTube’да жойлаштирилган видеороликда номаълум шахслар ПАРНАС партияси етакчиси Михаил Касьяновга торт улоқтирганини кўриш мумкин.
Воқеа сешанба куни Москва марказидаги ресторанларидан бирида содир бўлди. Касьяновнинг сўзларига қараганда, муассасага бир гуруҳ киши кириб, икки нафари сиёсатчига яқинлашган. Улардан бири Касьяновга таҳдид қилган, сўнг унинг юзига торт улоқтирган.
ПАРНАС етакчиси полицияга арз қилганидан дарак берди.