Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Сурияга Башар Асадсиз янги келажак қуришга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
Саудия Арабистони сурияликларга Башар Асадсиз янги келажак қуриш ва ихтилофга барҳам беришда ёрдам беришга тайёр.
Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Марокаш ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Салоҳиддин Мезаур билан бирга берган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.
Ал-Жубайр Ар-Риёднинг "Сурияда давлат институтларини сақлаб қолиш ва урушга чек қўйиш"га интилаётгани таъкидлаб ўтди.
Ал-Жубайр агар Суриядаги сиёсий жараён барбод бўлса, қўшимча режа борлигини, бироқ ҳозир унинг тафсилотлари ҳақида гапириб бўлмаслигини айтди.
Ал-Жубайр агар Сурияда ИШИДга қарши курашаётган қоалиция қуруқликдаги операцияни ўтказишга қарор қилса, Саудия ҳукуматининг Сурияга қуруқликдаги қўшинларни юборишга тайёрлигини тасдиқлади.