Жаҳон | 11:41 / 12.02.2016
6163
1 дақиқада ўқилади
Мушарраф: Покистон разведкаси Ҳиндистондаги ҳужумлар учун террорчиларни тайёрлаган
Покистон идоралараро разведкаси (Inter-Services Intelligence. ISI) Ҳиндистон ҳудудида ҳужумлар ташкил этиш учун террорчиларни тайёрлаган. Бу ҳақда Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф India Today TV канали орқали намойиш этилган интервьюсида айтиб ўтди.
“Идоралараро разведка “Жайши Муҳаммад” ва “Лашкари Тойиба” террорчиларини тайёрлаган, - таъкидлади у. – Террорчилик ҳужумлари ва кураш асосий масала ҳал бўлмагунга қадар давом этади”.
Бунда у Кашмир можаросини назарда тутди.
“Лекин сиз уни ҳал қилишни хоҳламаяпсиз, - деди Мушарраф ҳиндистонликларга қараб. – Кашмирда жанг қилаётган ҳар бир киши мустақиллик курашчисидир. Бу масалада прогрессга эриша оламиз деб ўйламайман”.