Жамият | 14:59 / 12.02.2016
7035
1 дақиқада ўқилади

Россия трассаларидан бирида қор одам йўл инспектори этиб “тайинланди”

Россия ИИВ ўзининг Twitter’даги саҳифасида ҳайдовчиларни тезликни туширишга мажбур қилишнинг ўзига хос услуби ҳақида гапириб берди.

“Тўсиқлар ҳам, йўл белгилари ҳам ёрдам бермаганда, ГИБДДовик (“снеговик” – қор одамга ўхшатма) ишга киришади”, - дейилади хабарномада.

Суратда кўринишида, қор одам йўл патрули инспектори қиёфасида ясалган ва унинг ёнига тезлик 40 км/соатдан ошмаслиги кўрсатилган йўл белгиси қўйилган. Бу қор одамни ўз мажбуриятларини яхши англайдиган номаълум фуқаро ясагани айтилмоқда.