Жаҳон | 18:26 / 12.02.2016
3505
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҳарбийлари 27 курд исёнчилари йўқ қилинганидан хабар берди

Туркия ҳарбийлари 27 курд исёнчилари йўқ қилингани маълум қилишди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, ҳарбийлар Курдистон ишчи партиясининг 16 аъзосини Сурия чегарасига яқин Жизра шаҳрида ўлдиришган. Яна 5 киши Диёрбакрда, 6 киши Ироқ чегараси яқинидаги Хаккарида ўлдирилган.