Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:59 / 13.02.2016
3993
1 дақиқада ўқилади
Ҳаммонд: Европа қуруқ чегарасини ҳимоя қилиб ўтиргани билан террорни енгиб чиқа олмайди
Европа шунчаки чегараларини ҳимоя қилиб ўтириб, террорчилик муаммоси ва миграцион инқирозга бас кела олмайди, комплекс чора-тадбирлар кўриш зарур. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд Мюнхенда ўтаётган хавфсизлик конференциясида айтиб ўтди.
“Европа чегараларини ҳимоялаш, у террорчиликка қарши кураш ёки миграцион инқирозни бартараф қилиш учун олиб борилишига қарамасдан, ўз-ўзидан самарадор бўлиб қолмайди. Муаммонинг илдизларига қарши курашиш керак”, - таъкидлади у.