Жаҳон | 19:30 / 13.02.2016
5766
1 дақиқада ўқилади

Лавров: шаҳарларни фақатгина Асад қамал қилмаяпти

Сурияда фақатгина амалдаги президент Башар Асад шаҳарларни қамал қилмаяпти, барча томонлар инсон ҳуқуқларини бузмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.

“Қамал қилинган шаҳарларга келсак, уларни фақат Асад қамал қилмаяпти, - таъкидлади Лавров. – Гуманитар фожиа ёқасидаги фуқароларнинг катта қисми – бугунги кунда уларнинг сони 400 минг кишини ташкил қилади – мухолиф гуруҳлар қамал қилган шаҳарлардадир”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш