Жаҳон | 09:11 / 13.02.2016
4882
2 дақиқада ўқилади

Рим папаси ва Россия патриархи Кирилл биринчи марта учрашишди ва қўшма декларация имзолашди

Куба пойтахти Гаванада Рим папаси Франциск ҳамда бутун Россия ва Москва патриархи Кирилл бошчилигидаги Рим-католик ва Рус православ черковлари вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Рим папаси ва патриарх Кирилл учрашув натижаларига кўра қўшма декларация имзолашди.

"Бу жуда сермазмун суҳбат бўлди, у бир-биримизнинг фикрларимизни англаш ва ҳис қилишга имкон берди. Бу суҳбат натижалари менга икки черков бутун дунё насронийлари манфаати йўлида биргаликда ишлай олиши мумкинлигини айтишимга имкон беради", деб айтди патриарх Кирилл.

Патриарх Кирилл икки черков "уруш бўлмаслиги, барча ерда инсон умри ҳурмат қилиниши учун биргаликда ишлай олишларини" таъкидлаб ўтди.

Понтифик, ўз навбатида, "биз ака-укалардек бирдек гапирдик, чунки бизнинг динимиз бир ва биз бир йўлни излаганмиз", деб айтди.

"Биз жуда очиқ гаплашдик, мен сизни ишонтириб айта оламанки, мен бу суҳбатда муқаддас руҳнинг борлигини ҳис қилдим", деб қўшимча қилди Франциск.

Францискнинг айтишича, улар "эҳтимол амалга оширадиган" бир қатор ташаббусларни муҳокама қилишди.

Рим папаси Куба ҳукуматига учрашувни ўтказиш имкониятини тақдим қилгани учун ўз миннатдорчилиигини билдирди.