Жамият | 20:03 / 14.02.2016
69974
1 дақиқада ўқилади
Бугун хонанда Отабек Муталхўжаевнинг тўйи бўлиб ўтмоқда
Бугун, 14 февраль куни "Ниҳол" мукофоти совриндори, хонандаси Отабек Муталхўжаевнинг тўйи бўлиб ўтмоқда. "Версал" тўйхонасида бўлиб ўтаётган тўй базмига бир қатор ўзбек санъаткорлари ҳам ташриф буюришди. Улар орасида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонандалар Ёдгор Мирзажонов, Шароф Муқимов, Зиёда, қизиқчи Ҳалима Ибрагимова, шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова ҳамда Хосият Ҳусановалар бор.
Kun.uz сайти хонанда Отабек Муталхўжаев ҳамда Дилзодахонни тўй билан муборакбод этиб, уларга бахтли оилалардан бири бўлишни тилаб қолади.
Суратлар: Instagram.com