Спорт | 09:11 / 14.02.2016
3979
2 дақиқада ўқилади

Черишевнинг голи «Валенсия»га Ла Лиганинг кейинги 13 турдаги илк ғалабани олиб келди

13 февраль куни Испания чемпионати 24-турида "Валенсия" "Эспаньол"ни қабул қилди.

Учрашувда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очишди. 52-дақиқада Дуарте гол муаллифига айланди. 71-дақиқада Альваро Негредо ҳисобни тенглаштирди.

76 дақиқада эса Денис Черишев "кўршапалаклар"га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Бу эса Гари Невилл "Валенсия" мураббийлигига келганидан кейин Ла Лига ўйинларидаги ўнинчи ўйинидаги илк ғалабаси бўлди. Шу вақтгача англиялик мутахассис жамоа билан 4та мағлубият ва 5та дуранг қайд этганди.

"Валенсия" охирги марта ўтган йилнинг 7 ноябрида ғалабали ўйин ўтказганди.

Испания чемпионати, 24-тур

Валенсия – Эспаньол 2:1
Голлар: Негредо, 71, Черишев, 76 - Дуарте, 52
Валенсия: Диего Алвес, Адерлан Сантос, Сикейра, Жоау Канселу, Абденнур (Рубен Везу, 7), Парехо, Перес, Черишев (Барраган, 84), Фегули, Родриго (Негредо, 58), Пако Алькасер.
Эспаньол: Лопес, Альваро Гонсалес, Альварес, Лопес, Дуарте, Асенсио, Диоп, Абраам, Бурги (Роко, 80), Кайседо (Санчес, 66), Силла (Морено, 12).
Огоҳлантиришлар: Перес - Альваро Гонсалес, Диоп, Абраам.