Жаҳон | 10:57 / 14.02.2016
5838
1 дақиқада ўқилади

Куба ўз ҳудудига хатолик туфайли келтирилган ракетани АҚШга қайтарди

Хатолик ёки муваффақиятсиз бошқарилиш туфайли Куба ҳудудига 2014 йил июнида келтирилган, АҚШнинг Lockheed Martin Aeronautics Company’нинг лазерли нишонга олиш тизимига эга AGM-114 ўқув ракетаси 13 февралда эгаси АҚШга қайтарилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берган.

Куба ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда ҳарбий ракета Париждан самолётда келтирилгани айтилган.

"Декларация қилинмаган, АҚШда ишлаб чиқарилган ҳарбий воситанинг мамлакатга келиши Куба ҳукуматини ташвишлантирди", дейилади ҳужжатда.

Ракета "тегишли ҳолда консервация қилингани" таъкидлаб ўтилган.

АҚШ ҳукумати Куба раҳбариятини ўқув ракетаси хатолик туфайли Кубага юборилгани ҳақида хабардор қилган ҳамда уни орқага қайтаришни илтимос қилган. Куба АҚШни ракетани қайтаришидан воқиф қилган ҳамда буни амалга ошириш учун тегишли жараённи бошалаган.

"2016 йил 13 февралда экспертлар ракета билан бирга АҚШга қайтдилар", деб маълум қилди Куба ташқи ишлар вазирлиги.