Жаҳон | 22:37 / 14.02.2016
12076
1 дақиқада ўқилади

Обама Путинни Суриядаги ўртамиёна мухолифатга ҳужум беришни бас қилишга чақирди

АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатда Россия Сурияда ўртамиёна мухолифатга қарши ҳаво ҳужумларини тўхтатиши кераклигини таъкидлаб ўтган.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. Етакчилар телефон суҳбати давомида Сурияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.

Аввалроқ АҚШ томони ташаббуси билан уюштирилган телефон суҳбати давомида Путин ва Обама Сурия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилдилар ва дипломатик бошқармалар линияси бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш