Жаҳон | 23:23 / 14.02.2016
3248
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонига Суриядаги ихтилоф бошидан бери 2 млн дан кўпроқ суриялик келган

Саудия Арабистонига Суриядаги ихтилоф 2011 йилнинг баҳорида бошланганидан бери 2 млн дан кўпроқ суриялик келган. Бу ҳақда қиролликнинг ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр маълум қилди.

Ал-Жубайр ўз давлати позициясини тақдислади ва Суриянинг амалдаги ҳукуматини "Суриядаги инқирознинг сиёсий ечимини чўзаётганликда" айблади. Ал-Жубайрнинг таъкидлашича, "Башар Асад ҳокимият тепасида қолмайди – бу ҳал қилинган масала". "Асад ёки сиёсий жараён, ёки ҳарбий воситалар ёрдамида ҳокимиятдан четлатилади", деб айтди ал-Жубайр. У Сурия бўйича музокараларга тўхталиб, "музокараларни тиклашнинг имкони борлиги, бироқ чекланганини" маълум қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш