Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:58 / 14.02.2016
5380
1 дақиқада ўқилади
Туркия яна бир марта Суриядаги курдларни ўққа тутди
Туркия қуролли кучлари яна бир марта артиллерия қуролларидан Сурия шимолидаги курдларнинг позицияларини ўққа тутди. Бу ҳақда ҳарбий манбага иқтибос келтирган ҳолда Рейтер ахборот агентлиги маълум қилган.
Бундан олдинроқ, 14 февраль куни тонгида туркияликлар Ҳалаб шимолидаги Дайр-Жамал шаҳридаги ва Латақиядаги базаларни ўққа тутгани маълум қилинганди.
Шунингдек, 13 февраль куни Туркия артиллерияси Ҳалаб шимолидаги курдлар назоратида бўлган Миннех авиабазасига қарата ўт очганди.
Туркия бош вазири бу маълумолартни тасдиқлаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш