Иқтисодиёт | 20:12 / 15.02.2016
8388
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк «Ҳамкорбанк»нинг валюта операцияларини вақтинчаликка тўхтатиб қўйди

АТБ «Ҳамкорбанк»нинг юридик шахслар билан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш амалиётларини тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Марказий банки сайтида хабар берилган.

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига асосан валютани тартибга солишга доир қонунчилик талабларини бузганлиги сабабли АТБ «Ҳамкорбанк»нинг юридик шахслар билан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш амалиётларини 6 ой муддатга тўхтатилганлигини маълум қилади", дейилади хабарда.

Бу қарорнинг қабул қилинишига сабаб бўлган қоидабузарлик аниқ келтирилмаган.

АТБ «Ҳамкорбанк» 1991 йилда ташкил этилган. Банк акциядорлари Халқаро Молия корпорацияси (IFC) ва Голландия Тараққиёт банки (FMО) ҳисобланади.