Спорт | 10:38 / 15.02.2016
3549
1 дақиқада ўқилади

"Рубин"нинг "Амкар"га қарши ўйини вақтида кучли шамол дарвозани суриб ташлади

Испанияда ўтказилаётган қишки йиғин доирасида Россиянинг "Рубин" ва "Амкар" жамоалари ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди.

Ўйин вақтида шамол кучайди ва биринчи тайм охирларида шамол таъсирида қозонликлар дарвозабони Сергей Рижиков қўриқлаётган дарвоза бир неча метр ортга сурилиб кетди.

Бу вазиятда футболчилар унга дарвозасини ўз жойига қайтаришда ёрдам берган. Шамол кучи кейинроқ пасайган ва ўйин тўхтатилмаган. Якунда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш