Жамият | 15:03 / 16.02.2016
4581
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Афғонистон ҳудудида 5 минггача ИШИД жангариси бўлиши мумкин

Яқинда Ҳиндистондаги терроризмга қарши кураш бўйича халқаро конференцияда қатнашиб қайтган Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулланинг маълумотига кўра, Афғон махсус махфий хизмати Афғонистонда 4,5-5 минг нафар ИШИД аъзолари бор. Улар асосан Нангархар ва Фарёб қишлоқлари (Афғонистоннинг шарқ ва шимоли-ғарби) да тўпланишган. Уларнинг тахминан 2 мингтаси моддий манфаат туфайли “Толибон”дан ИШИДга ўтган афғонлар, қолган 3 мингтаси араб мамлакатлари маҳаллий аҳолиси ва марказий осиё республикалари вакилларидир”.

Терроризмга қарши халқаро конференцияси 2-4 февраль кунлари Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий штати Ражастханнинг Жайпур шаҳарчасида бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон президенти Пранаба Мукержи, мудофаа вазири Манахора Паррикара ва бош вазирнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Ажита Довала иштирок этишди.