Жамият | 09:24 / 16.02.2016
18071
1 дақиқада ўқилади

Британиялик аёл сочни бир йил шампунда ювмаслик оқибатини ўз бошида синаб кўрди

Буюк Британияда истиқомат қилувчи 28 ёшли Кейли Конвей 2015 йилнинг мартида сочларини шампунда ювишни тўхтатди. У ўтган вақт давомида фақат табиий воситалар билан соч ювиб келган. У бунда уксус ва тупроқдан фойдаланган.

Конвей хонимнинг айтишича, бу орқали унинг сочидаги ёғлашиш нормаллашган ва энди у сочини 4 кунда бир марта ювиши ҳам кифоя қилади. У ўзининг тажрибаси натижасидан қониққан ва одатдаги воситаларга қайтмоқчи эмас.

"Менинг сочларим аввал ҳозиргидек соғлом ва ипакдек мулойим бўлмаган. Энди сочларим тўкилмаяпти ва ёрқинроқ жилоланмоқда", дейди унинг ўзи.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш