Жаҳон | 08:38 / 16.02.2016
14877
1 дақиқада ўқилади

Кремль ва Оқ уй Путин ҳамда Обаманинг мулоқотини икки хил талқин қилди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обаманинг ўзаро телефон мулоқотидаги гаплари Кремль ва Оқ уй матбуот хизмати томонидан икки хил қабул қилинишига мисол келтирилди.

Кремль версияси:

Сурияда ягона аксилтеррорчилик фронтини яратиш;

Киев томонидан Минск келишувларининг бажарилиши зарурлиги.

Худди шу ҳолатнинг Оқ уй берган версияси:

Суриялик исёнчиларга Россия томонидан авиазарбалар берилишининг тўхтатилиши;

Донбассда россияпараст айирмачилар томонидан Минск келишувлари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши зарурлиги.