Жаҳон | 22:37 / 16.02.2016
8259
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Украина юк машиналари транзити ҳақида келишиб олдилар

Россия ва Украина ўз юк машиналарини қайтариш бўйича келишиб олдилар. "Уйга қайтяпман" тартиби 16 февралдан 25 февралгача амал қилади.

Украина инфратузилма вазирлиги Россия ҳудудидан Украинага юк машиналарининг ҳеч қандай тўсиқларсиз қайтарилишини келишиб олди.

Бунинг эвавзига Украина Европа Иттифоқидан Россияга қайтаётган ю машиналарнинг ўз ҳудудидан ўтишига имкон беради.

"Россия ҳудудида ушлаб турилган ва Россиядан ёки Осиё давлатларидан Украинага қайтаётган 600 дан ортиқ юк машинаси бу муддат ичида Украинага бемалол етиб олиши мумкин. Худди шунингдек, Россиянинг 600 га яқин машинаси Европа Иттифоқидан Россияга қайта олади. Украина Россия машиналарининг Россия ёки Беларусь чегарасигача кузатиб боришни таъминлайди", дейилмоқда хабарда.

Бундан авввал Украина ўз ҳудудидан Россия юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқлаб қўйганди. Ўз навбатида Россия ҳам Украинага нисбатан шундай чоралар қўллаган.