Жаҳон | 16:16 / 16.02.2016
5319
1 дақиқада ўқилади

Учувчи ҳушини йўқотганида самолётни қандай қилиб қўндириш мумкин?

Тижорат ҳаво йўллари учувчиси, кўп йиллик тажрибага эга бўлган Тим Морган 10 дақиқали видеони омма эътиборига ҳавола этди. Унга кўра, мазкур видео ёрдамида ҳар қандай одам “Боинг 737” ни хавфсиз равишда қўндириши мумкин.

Мазкур ролик Quora нашрининг агар учувчи ҳушини йўқотса, самолётни қўндириш учун нима қилиш зарарлиги тўғрисидаги саволига қўшимча жавоб ҳисобланади. Муҳокама учувчиликка оид кўплаб фойдали маълумотларни ўз ичига олади, у ерда кабинадаги тугмачалар ва қурилмалар нима учун жавоб бериши ҳақида жавоблар мавжуд.

Умуман олганда асосий муаммо шундаки, самолётни қўндириш имкониятига эга бўлишдан олдин учувилар кабинасида бўлишингиз керак. Агар бу амалга ошса, мазкур видеони кўриш имкониятига эга бўлишингиз лозим.