Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ярославлда кўп қаватли уйда юз берган портлаш қурбонлари сони 7 нафарга етди
16 февраль кунининг биринчи ярмида Россиянинг Ярославль шаҳрида кўп қаватли уйда юз берган портлаш натижасида қурбон бўлганлар сони 7 нафарга етган. Бу ҳақда Россия ФВВ ҳудудий маркази маълумотига асосланиб, РИА Новости хабар берган.
"Харобалар остидан яна бир аёлнинг жасади чиқариб олинди. Эндиликда қурбонлар сони 7 нафарни ташкил қилмоқда", дейилади хабарда.
Манбанинг маълум қилишича, қурбонларнинг 2 нафари болалар.
Бундан олдинги хабарларда бу ҳодиса туфайли 4 киши ҳалок бўлгани айтилганди.
Бу портлаш газ ускунасидаги носозлик туфайли рўй берган. Портлаш туфайли 25та квартира жиддий зарарланган.