Фан-техника | 09:30 / 17.02.2016
5309
1 дақиқада ўқилади

Интернетда сув ўтказмас Galaxy S7 ва S7 Edge’нинг видеоси пайдо бўлди

Samsung ўзининг навбатдаги Galaxy S7 смартфонини расмий равишда 21 февралда намойиш этишни режалаштирган, бироқ компаниянинг YouTube каналида мазкур қурилмага бағишланган видео жойлаштирилган.

Видеода башорат қилинаётган Galaxy S7 ва S7 Edge кўрсатилган. Видеороликда деталлар борасидаги ахборот кўп эмас, телефон дизайни ҳозирги S6 га жуда ўхшаш, ёмғир сегментининг мавжудлиги қурилмаларнинг сув ўтказмас бўлиши ҳақидаги фикрларни тасдиқлаяпти.

Берилган маълумотларга кўра, қурилманинг юқори қисмида сим карта ва микро SD карталар учун жой ажратилган.

Samsung Indonesia веб саҳифасида Galaxy S7 “тунда ёруғлик олиб келади” дейилган. Бу эса камеранинг ёруғлик етарли бўлмаганида яхши ишлашига ёрдам беради. Ушбу маълумотларнинг тўлиқ расмий шаклини яна тахминан бир ҳафтадан кейин олиш мумкин бўлади.