Жаҳон | 20:08 / 17.02.2016
18451
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон жанубида маҳаллий қозоқлар ва турклар ўртасида низо юз берди

Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Бурил қишлоғида 16 февраль куни маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Тўполон 15 февраль куни қишлоқдаги уйларнинг биридан танасида пичоқ излари бор ўғил боланинг мурдаси топилгандан кейин бошланган. Қотилликда гумон қилиниб турк миллатига мансуб маҳаллий фуқаро қўлга олинган.

"16 февраль куни кўп сонли аҳоли қишлоқдан кўчиб кетишини талаб қилиб айбланувчининг хонадонига бостириб келганлар", деб хабар беради NewTimes.kz нашри.

Исёнга полиция жалб этилган. Қозоқ ва турк жамоаларининг оқсоқоллари музокаралар олиб бориб, одамларни тинчланишга даъват этишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳаллий ҳокимият раҳбарлари ҳам келиб, ҳаммани уй-уйига тарқалишни сўрашган.

Қотилликда гумон қилинаётган одамнинг оиласи бошқа жойга кўчирилган.