Спорт | 18:05 / 17.02.2016
11789
1 дақиқада ўқилади
Роналду журналистнинг саволидан хафа бўлиб, матбуот анжуманини тарк этди
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Рома" жамоасига қарши ЕЧЛнинг нимчорак босқичи доирасида ўтказиладиган сафар арафасида ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Лекин у берилган саволларнинг барчасига жавоб бермаган. Ундан "кейинги вақтларда кам гол ураётгани" сабабини сўрашган. Шундан сўнг футболчи бу саволдан ранжиган ва матбуот анжумани ўтказилаётган зални тарк этган.
"Шундай футболчини биласизми? Қайсики, "Реал"га ўтганимдан буён сафар ўйинларидан мендан кўпроқ гол урган мендан бошқа футболчини? Билмайсизми? Ростдан ҳам унақаси йўқ", дея Роналдудан иқтибос келтиради Eurosport нашри.
Роналду: Месси пенальтини нега бундай амалга оширгани сабабини биламан, лекин айтмайман